Бугунги кунда тиббиёт соҳасида ҳамшираларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Улар беморлар соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш жараёнида шифокорларнинг энг яқин ёрдамчиси ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳамширалар билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришлари, касбий маҳоратларини намоён этишлари муҳим аҳамият касб этади.Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида анъанавий “Ҳамшира–2026” кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов жараёнида иштирокчилар ўзларининг назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини намоён этдилар. Улар турли шартлар асосида баҳоланиб, ўз касбига бўлган садоқат ва масъулиятни яна бир бор намоён қилишди.

