Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

🏥 Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, тизимда очиқлик ва шаффофликни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
👩⚕️ Йиғилишда ТТБ бошлиғи М. Ваисова ҳамда ТТБ бошлиғининг даволаш ишлари бўйича муовини М. Ибрагимов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат вазифаларини ҳалоллик ва масъулият билан бажариш ҳар бир тиббиёт ходимининг муҳим бурчи эканини таъкидладилар.

📖 Тадбир давомида 2026 йил 22 июнда қабул қилинган ЎРҚ–1155-сон Қонуннинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизматчилари учун белгиланган талаблар, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, комплаенс тизимининг вазифалари ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларининг кучайтирилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.
⚖️ Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида қонун устуворлигини таъминлаш, хизмат интизоми ва касбий этика меъёрларига қатъий риоя қилиш, фуқароларга ҳалол ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.🤝 Йиғилиш якунида саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди. 📸instagram ✅telegram 📃 web sayt

