Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 15 январидан бошлаб дорихоналарда антибиотиклар фақат электрон рецепт орқали берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 15 январидан бошлаб дорихоналарда антибиотиклар фақат электрон рецепт орқали берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

2025 йилнинг 15 декабрида Соғлиқни сақлаш вазирининг “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш бўйича тегишли буйруғи қабул қилинган.

Унга кўра, тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашни босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

Бунда дастлабки босқичда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари ҳамда тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш ва дорихоналарда электрон рецепт асосида бериш тартиби белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур дори воситалари амалда ушбу тартиб асосида электрон рецепт орқали бериб келинмоқда.

Яъни юқорида келтирилган ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилган бўлиб (рўйхат рақами 3725) (https://www.lex.uz/ru/docs/7920485), ушбу тартиб 2026 йилнинг 15 январидан эмас, балки буйруқ кучга кирган 2025 йил 16 декабрь санасидан бошлаб амалда эканлигини маълум қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
13-01-2026, 09:08
Ko'rishlar: 68
Sahifani chop etish
2025-yil - “Atrof-muhitni asrash va „yashil“ iqtisodiyot” yili