Янгибозор туманида “Саломатлик марафони” якунланди

Янгибозор туманида “Саломатлик марафони” якунланди
Янгибозор туманида 2025 йил 1–30 ноябрь кунлари “Саломатлик марафони” тадбирлари ўтказилди. Бир ой давом этган марафон доирасида аҳоли ўртасида профилактик тиббий кўриклар, турли йўналишлардаги маслаҳатлар, скрининг текширувлари ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи учрашув ва суҳбатлар ташкил қилинди.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва тиббий маданиятни оширишдан иборат бўлди.
Марафон доирасида шифокорлар томонидан юрак-қон томир, қандли диабет, нафас йўллари, онкологик касалликлар ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича текширувлар амалга оширилди. Шунингдек, болалар ва аёллар саломатлигига оид махсус чора-тадбирлар ҳам ўтказилди.
“Саломатлик марафони” туманнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда босқичма-босқич ташкил этилди ва аҳолининг кенг қатлами иштирок этди.
30-11-2025, 09:06
Ko'rishlar: 17
Sahifani chop etish
2025-yil - “Atrof-muhitni asrash va „yashil“ iqtisodiyot” yili