“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури амалда

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, тиббиёт муассасаларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ҳамда фуқаролар учун қулайлик яратишни кўзда тутади.
Дастур доирасида Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларда бир қатор амалий ишлар бажарилди. Хусусан, аҳоли учун қулай рўйхатхона ва кутиш заллари янгидан ташкил этилди. Шу билан бирга, имконияти чекланган фуқаролар эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда махсус хожатхоналар барпо этилди.
Мазкур ташаббуслар тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг яна бир амалий кўриниши бўлиб, фуқароларнинг тиббий хизматдан розилигини оширишга хизмат қилади.







